Месси яна бир тарихий натижа қайд этди

Спорт

image

“Интер Майами”нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси бир ўйинда МЛСнинг иккита рекордини ўрнатди.

АҚШ футбол биринчилигининг сўнгги турида “Интер Майами” ўз майдонида “Нью-Йорк Ред Буллз”ни 6:2 ҳисобида мағлуб этди. Месси битта гол урди ва бешта голли узатмани амалга оширди. Аргентиналик футболчи бир ўйинда 6 (1+5) очко тўплади.

Шундай қилиб, Месси бир ўйинда бешта голли узатмани амалга оширган тарихдаги биринчи футболчига айланди. У, шунингдек, бир ўйинда олти очко жамғарган биринчи МЛС футболчисига айланди.

АҚШ чемпионатида 12 ўйиндан сўнг “Интер Майами” 24 очко билан пешқадамлик қилмоқда. 21 очко билан “Цинциннати” 2-ўринда, 19 очко тўплаган “Торонто” 3-ўринда қайд этилган.

“Интер Майами” кейинги ўйинини сафарда “Монреаль” клубига қарши ўтказади. Баҳс 12 май куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Интер Майами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг