Месси ва Неймарсиз қолган ПСЖни жиддий синов кутяпти

Спорт

image

Бугун, 11 сентябрь куни Франция чемпионатининг 5-тури доирасида мусобақа етакчиси ПСЖ ўз майдонида “Клермон” жамоасини қабул қилади.

Аҳамиятли томони шундаки, парижликларнинг асосий футболчилари ҳисобланган Лионель Месси, Неймар, Леандро Паредес ва Анхель Ди Мария таркибга киритилмаган. Моурисио Почеттино уларга дам олиш имкониятини тақдим этди. Килиан Мбаппенинг майдонга тушиши ҳам сўроқ остида. Сабаби, у Франция терма жамоаси сафида Босния билан ўйинда жароҳат олиб, ортга қайтган эди. 

Шунингдек, жамоа сафига қўшилган Серхио Рамос ҳам парижликларга ёрдам беролмайди. Негаки машғулотларнинг бирида жисмоний тикланиши давом этаётган Рамоснинг оёқ мушакларида яна муаммолар пайдо бўлди. У келаси ҳафтагача жароҳатдан тикланади ва шундан сўнг, яккалик машғулотларини бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Париж супер клуби 4 ўйиндан сўнг, 12 очко тўплаб, мусобақада пешқадамлик қилмоқда. “Клермон” эса, 3-ўринда. Жамоа ҳисобида 8 очко мавжуд.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Неймар ПСЖ Мбаппе Рамос Лига 1

Баҳолаганлар

485

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг