Месси ва Гвардиола коронавирус билан курашиш учун 1 миллион евро хайрия қилди

Спорт

image

Испаниянинг "Барселона" футбол клуби ҳужумчиси Лионел Месси ва Англиянинг "Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола коронавирус эпидемияси билан курашиш учун 1 миллион евродан хайрия қилди. Бу ҳақда “Goal” нашри хабар берди.

Гвардиоланинг хайр-эҳсонлари Каталонияда коронавирусни даволашда ёрдам берадиган тиббий буюмлар ва жиҳозларни сотиб олиш ва ишлаб чиқаришга йўналтирилади. Месси яна бир хайрия акцияси доирасида Барселонадаги давлат шифохонаси учун бир миллион евро ажратди.

Ҳозирда Испания Европадаги коронавирус ўчоқларидан бири ҳисобланади. Шу кунгача мамлакатда 42 058 нафар одамда коронавирус аниқланган. Уларнинг 2 991 нафари вафот этган, 3 794 нафари эса бу касалликдан фориғ бўлган.

Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг 11 март куни коронавирус касаллигини пандемия деб эълон қилди. Ҳозиргача ушбу вирус дунёнинг 197 мамлакатида аниқланган. Касаллик дунё бўйича 422 941 нафар одамда қайд қилинган. Уларнинг 18 907 нафари вафот этган, 109 102 нафари эса ушбу касалликдан фориғ бўлган. Ҳозирда касаллик юқтирган 294 932 нафар одам карантинда ёки шифохонада даволанмоқда. Уларнинг 281 837 нафари ёки 96 фоизи аҳволи қониқарли, 13 095 нафари эса оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Коронавирус Гвардиола Хайрия

Баҳолаганлар

34

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг