Месси ва Аргентинанинг омадсиз серияси давом этади

Спорт

image

Хабарингиз бор, айни кунларда Бразилия яшил майдонларида Америка кубоги-2019 мусобақаси бўлиб ўтмоқда. 

Гуруҳ босқичининг иккинчи тури доирасида турнирнинг асосий фаворитларидан бири сифатида кўрилаётган Аргентина терма жамоаси Парагвай термасига қарши майдонга чиқиб, яна ғалаба қозона олмади.

Колумбияга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйган Месси ва унинг жамоадошлари бу ўйинда дуррангга эришди ва бор йўғи 1 очко тўплаган ҳолда энг сўнгги ўринда қоладиган бўлди. Аргентина кейинги босқичга чиқишни хоҳласа Қатар терма жамоасини мағлуб этиши шарт.

Аргентина — Парагвай 1:1 (1:0, 0:1).

Голлар: 0:1 – Санчес (37), 1:1 – Месси (57 пен.).

Аргентина: Армани, Каско, Тальяфико, Отаменди, Пеццелья, Паредес, Ло Чельсо, Перейра (Агуэро, 46), де Пауль (Суарес, 87), Месси, Мартинес (Ди Мария, 67).

Парагвай: Фернандес, Арсамендия, Гомес, Пирис, Алонсо, Рохас, Рохас, Санчес, Альмирон (Ортис, 87), Сантандер (Ромеро, 72), Гонсалес (Эскобар, 90).

Огоҳлантиришлар: Гомес (32), Рохас (43), Армани (45), Пирис (55), Тальяфико (80), Отаменди (83).


Мақола муаллифи

Теглар

Аргентина Америка кубоги-2019 Парагвай

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг