Месси трансфери “Интер Майами” Instagram'ига қай даражада эффект берди?

Спорт

image

Аргентиналик футболчи Лионель Месси трансферидан сўнг Американинг “Интер Майами” клуби Instagram обуначилари сони қарийб 10 баравар кўпайди.

Жорий йилнинг 7 июнида, яъни Месси Америка клубига ўтишини эълон қилган кун “Интер”нинг Instagram'даги обуначилари сони 900 мингга яқин эди. 24 соат ичида уларнинг сони 4,5 миллионга етди.

Ҳозирда “Интер”нинг Instagram'да 8,6 миллион обуначиси бор. Америка жамоалари орасида ижтимоий тармоқда фақат тўртта АҚШ спорт клубининг обуначилари “Интер Майами”никидан кўпроқ – “Чикаго Буллс” (9,8 миллион), “Кливленд Кавальерс” (12,4 миллион), “Лос-Анжелес Лейкерс” (22,8 миллион) ва “Голден Стэйт” (30,8 миллион).

Insragram'даги обуначилар сони бўйича Американинг етакчи клублари:

1. “Голден Стэйт” (баскетбол, 30,9 млн);
2. “Лос-Анжелес Лейкерс” (баскетбол, 22,8 млн);
3. “Кливленд Кавальерс” (баскетбол, 12,4 млн);
4. “Чикаго Буллс“ (баскетбол, 9,8 млн);
5. “Интер Майами” (футбол, 8,6 млн);
6. “Бостон Селтикс” (баскетбол, 7,5 млн);
7. “Майами Хит” (баскетбол, 6,6 млн);
8. “Хьюстон Рокетс” (баскетбол, 6,1 млн);
9. “Оклахома-Сити Тандер” (баскетбол, 5,7 млн);
10. “Милуоки Бакс” (баскетбол, 5,2 млн).


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Интер Майами Insragram

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг