Месси совринсиз қолди
Спорт
−
03 Ноябрь 2023
5747Аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси футбол бўйича АҚШ чемпионати (МЛС) талқинига кўра чемпионатнинг “Энг яхши янги футболчиси” совринини қўлга кирита олмади. Бу ҳақда лига ўз X саҳифасида маълум қилди.
Номинацияда “Атланта Юнайтед”нинг грециялик ҳужумчиси Георгиос Якумакис ғолиб чиқди. МЛСнинг жорий мавсумида Якумакис 28 ўйин ўтказиб, 17 та гол урди.
Форвард 2023 йилнинг февралида "Атланта Юнайтед"га келиб қўшилганди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.
Мукофот учун Мессидан ташқари “Сент-Луис Сити” вакили Эдуард Лёвен ҳам кураш олиб борди.
Маълумот учун, Месси ёзги трансфер ойнасида эркин агент сифатида “Интер Майами”га ўтган эди. Аргентиналик ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг декабригача амал қилади. Ўтган мавсумда футболчи барча турнирларда 13 та ўйинда қатнашиб, 11 та гол урди ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилди.