Месси Роналдиньони қамоқдан озод қилишга ёрдам бермоқчи

Спорт

image

Каталониянинг "Барселона" клуби футболчиси аргентиналик Лионель Месси собиқ жамоадоши бразилиялик Роналдиньони қамоқдан озод қилиш учун адвокат ёнлади. 

Роналдиньо сохта паспорт билан Парагвайга киргани сабаб, у маҳаллий полиция ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Хабар қилинишича, тергов давомида Роналдиньо ва Роберто ҳибсда сақланади. 

Тергов жараёни 6 ойга қадар давом этиши мумкин. Адвокатлар ўз мижози учун уй қамоғига олинишини сўрашди, аммо суд бу талабни рад этди. Агарда суд уларни уй қамоғига олинишига рухсат берса, ака-укалар қочиб кетиши ва Бразилия ўз фуқароларини Парагвайга топширмаслиги мумкинлигини таъкидлади.

Маълумот ўрнида, Роналдиньо Бразилия терма жамоаси сафида 96 учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 33 маротаба ишғол қилган. 2002 йили Жанубий Корея ва Япония мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида Роналдиньо олтин медалга сазовор бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Футбол Лионель Месси Роналдиньо

Баҳолаганлар

960

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг