Месси ПСЖга шарт қўйди – ОАВ

Спорт 11213
image
-

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси Париж клуби португалиялик футболчи Криштиану Роналду билан шартнома имзоласа, жамоани тарк этмоқчи. Бу ҳақда "El Nacional" нашри хабар берди.

Манбага кўра, ПСЖ раҳбарияти Мессидан шартномаси якунлангунга қадар, яъни 2023 йилнинг ёзигача жамоада қолишини истамоқда. Аммо аргентиналик ҳужумчи француз клубида Роналду билан бирга ўйнаш ниятида эмас. Чунки фаолиятининг якунини Роналду билан рақобатлашиб ўтказишни истамайди. Шунинг учун Леога Роналду билан бирга ўйнаш вариант қизиқ туюлмаяпти.

Қайд  этиш жоизки, парижликлар португалиялик ҳужумчини клуб билан шартномасини узайтирмаган Килиан Мбаппенинг ўрнини босувчи футболчи сифатида кўрмоқда. Роналду ва “Манчестер Юнайтед” жамоаси ўртасидаги шартнома 2023 йилнинг июнигача амал қилади. Бироқ португалияликнинг Манчестерни тарк этиши ҳақидаги хабарлар кўпаймоқда.

Жорий йилнинг январь ойида Оммавий ахборот воситаларида "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду Месси билан яхши муносабатларини ўрнатиш учун ПСЖ клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг ёзида 34 ёшли аргентиналик футболчи “Барселона”ни тарк этиб, ПСЖ сафига келиб қўшилганди. Месси жорий мавсумда француз клубида барча турнирлар доирасида 30 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 13 та голли узатмага муаллифлик қилган. Аргентиналик иқтидор эгаси яна бир йил ПСЖда қолади.

Маъруф Абдумаликов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 483
Рейтинг: 3
Теглар
t
×