Месси “Олтин тўп” учун кимга овоз беришини айтди
Спорт
−
09 Октябрь 2021
9072ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси “Олтин тўп” учун даъвогарлар орасида кимга овоз беришини айтди.
“Албатта, менинг жамоамда мен овоз берадиган футболчилар бор: Килиан Мбаппе ва Неймар. Бошқа томондан, юқори индивидуал фазилатларга эга бўлган футболчилар борки, улар ажойиб мавсум ўтказдилар. Масалан, Карим Бензема ва Роберт Левандовски. Бу осон эмас, чунки, “Олтин тўп”ни қўлга киритиш учун индивидуал даражада кўп нарсага эришиш керак. Шу билан бирга, унинг шартлари бор. Мисол учун, Европа чемпионати, Чемпионлар лигаси ёки Америка кубогида ғалаба қозониш ҳам керак”, дейди Месси.
Эслатиб ўтамиз, “France Football” нашри йилнинг энг яхши футболчиси бўлиш учун 30 нафар даъвогар футболчи рўйхатини эълон қилган эди.
Маълумот учун, Месси Чемпионлар лигасини ҳам инобатга оладиган бўлсак, ПСЖ сафида жами 5 ўйин ўтказиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлган. Ушбу натижа футболчи учун сўнгги 17 йилдаги энг ёмон натижа саналади. Охирги марта у 2004 йилда “Барселона” сафида мавсумдаги илк 5 та баҳсда гол ура олмаган эди.