Месси оғир жароҳатдан қутулиб қолди (видео)
Спорт
−
04 Сентябрь 2021
15502ПСЖ ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси 2022 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг 7-турида оғир жароҳатдан қутулиб қолди. Учрашувда Аргентина Венесуэла устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биринчи таймнинг 27-дақиқасида венесуэлалик ҳимоячи Луис Мартинес ПСЖ футболчисининг тиззасига оёқнинг таг қисми билан зарба берди. Дастлаб бош ҳакам Мартинесга сариқ карточка кўрсатди, бироқ VAR тизими орқали вазиятни кузатиб, ўйинчини майдондан четлатди.
Аргентина терма жамоаси сардори ушбу вазиятда оғир жароҳат олмади. У жорий йилнинг 6 сентябрь куни пешқадам Бразилия терма жамоасига қарши баҳсда жамоадошларини майдонга бошлаб тушади.
Маълумот учун, Месси Аргентина терма жамоаси билан жорий йил июль ойида илк марта Америка кубогида зафар қучиб, мусобақанинг энг яхши футболчиси, деб топилди.