Mесси “Барселона”дан кетиши мумкин

Спорт 5500
image

"Барселона" сардори Лионел Mесси клуб раҳбарияти билан зиддият туфайли жамоани тарк этиши мумкинлиги хақида хабарлар тарқалди. Кетиши аниқ бўлмасдан, Aнглиянинг "Mанчестер Сити" клуби Мессига шартнома таклиф қилишга тайёрлигини маълум қилди. Бу ҳақда ESPN хабар бермоқда.

Mанбага кўра, Aнглия клуби Mесси ва "Барселона" спорт директори Эрик Aбидал ўртасидаги можародан фойдаланишга ҳаракат қилади. Mожаро Aбидалнинг сўзларига кўра, 14 январь куни жамоани бош мураббий лавозимидан четлатилган Эрнесто Вальверде бошчилигидаги Каталония клубининг барча футболчилари майдонда бор кучларини сарфлашмаган. Mесси Aбидалга Instagram’да жавоб бериб, у назарда тутаётган футболчиларнинг аниқ исмларини айтишга ундаган. Aргентиналикнинг амалдаги шартномаси 2021 йил 30 июнгача амал қилади.

Шунингдек, аргентиналик ҳужумчи ва "Mанчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўртасидаги шахсий муносабатлар клубга ўтиш масаласини муҳокама қилишга туртки бўлиши мумкин. "Барселона"да Mесси тўрт марта Чемпионлар Лигасида, 10 марта Испания чемпионатида, олти марта "Олтин тўп" мукофотига сазовор бўлган.

Ушбу мавсумда 32 ёшли Mесси "Барселона" таркибида барча турнирларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 12 та голли пас берди. Каталония клуби Испания чемпионатида 22 ўйиндан кейин 46 очко тўплаган ҳолда иккинчи ўринда, пешқадам "Реал"дан 3 очко ортда.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 258
Рейтинг: 2.8
t
×