Месси клуб миқиёсидаги голлари сонини 700 тага етказди
Спорт
−
27 Февраль 2023 4371 1 дақиқа
Франция чемпионатининг навбатдаги тур ўйинида ПСЖ “Марсель”ни 3 та тўп фарқи билан мағлуб этди. Баҳсда парижликлар ҳужумчиси Лионель Месси клуб миқёсида ўзининг 700-голини урди.
Учрашувнинг 29-дақиқасида Месси Килиан Мбаппенинг узатмасидан сўнг парижликларнинг баҳсдаги иккинчи голини киритди.
Афсонавий аргентиналик футболчи фаолиятининг аксарият қисмини “Барселона”да ўтказган. У Каталония клуби сафида 672 та гол урган. “Марсель” дарвозасига киритган тўпи Мессининг ПСЖ либосидаги 28-голи бўлди.
Маълумот учун, Месси етти карра “Олтин тўп” соҳиби ҳисобланади. Шунингдек, у 2022 йил якунида Қатарда ўтказилган Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлди ва турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Live
БарчасиТўқаев Путинни атоқли давлат арбоби деб атади
29 Сентябрь
Тошкентдаги овқатланиш шохобчасида ёнғин чиқди
29 Сентябрь