Месси келажакда ўзини қаерда кўришини айтди

Спорт

image

Аргентина терма жамоаси ва “Интер Майами” клуби сардори Лионель Месси фаолиятини якунлагандан сўнг ўзини клуб мураббийи эмас, балки клуб менежери сифатида кўришини таъкидлади. Бу ҳақда у Luzu TV телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.

“Ростини айтсам, мен ўзимни мураббий сифатида кўрмаяпман. Менежер бўлиш ғояси менга ёқади, лекин агар танлов қилишим керак бўлса, мен клубга эгалик қилиш ролини афзал кўраман. Ўз клубимга эга бўлиш ва уни нолдан ривожлантириш, ёш футболчилар ва бошқа одамларга ўсиш ва муҳим натижаларга эришиш имконини бериш – мени энг кўп ўзига тортадиган нарса шу”, дейди Месси.

Маълумот учун, Месси фаолиятининг асосий қисмини “Барселона” сафида (2003-2021) ўтказган ва клуб тарихидаги энг яхши футболчилардан бири ҳисобланади. Шу давр мобайнида у барча мусобақаларда 778 та ўйинда майдонга тушиб, 672 та гол урган ҳамда 35 та совринни қўлга киритган. Улар орасида 10 та Ла лига чемпионлиги ва 4 та Чемпионлар лигаси ғалабаси кубоги ҳам бор.

Ҳозирда Лионель Месси MLS’да “Интер Майами” клуби сафида тўп сурмоқда ва жамоа билан 2028 йил якунига қадар мўлжалланган шартномага эга.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси MLS’да якунланган мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Аргентина “Интер Майами”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг