Месси иккита ўйинга сафдан чиқди

Спорт

image

Америка Қўшма Штатларининг “Интер Майами” клуби сардори Лионель Месси жамоанинг сентябрь ойидаги икки ўйинида қатнаша олмайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, аргентиналик футболчи “Интер Майами”нинг 4 сентябрдаги “Лос-Анжелес” ва 10 сентябрдаги “Спортинг” билан бўладиган баҳсларини ўтказиб юборади. Бунга форварднинг 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг саралаш босқичидан ўрин олган учрашувларда қатнашиши учун Аргентина терма жамоасига чақиртирилгани сабаб бўлган. 

Таркибида Месси бўлган Аргентина миллий терма жамоаси биринчи учрашувини 8 сентябрь куни Эквадорга, 12 сентябрда эса Боливияга қарши ўтказади.

36 ёшли футболчи “Интер Майами” сафига 17 сентябр куни – “Аталанта Юнайтед”га қарши ўйингача қўшилиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Аргентина Интер Майами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made