Месси Икарди билан жанжаллашди. ПСЖга Агуэро керак

Спорт

image
0:00
0:00
download

Аргентина ва ПСЖ футболчиси Лионель Месси аргентиналик Мауро Икарди билан муносабатлари сабабли клуб раҳбариятидан Серхио Агуэрони жамоага олиб келишни сўради. Бу ҳақда “Mirror” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Лео жамоадоши Мауро Икарди билан жанжаллашиб қолган ва у билан ортиқ бир жамоада ўйнашни истамайди. Месси Мауро ва Серхио Агуэронинг ўзаро алмаштирилишини кутмоқда.

Маълумот учун, Агуэро жорий йилнинг июнь ойида “Барселона” сафига келиб қўшилган ва каталонияликлар билан 2023 йилгача шартнома тузган. Месси жамоадан кетгач, 10-рақамни унга таклиф қилишган, бироқ Серхио бу таклифни рад этганди.

Жорий мавсумда Икарди 11 ўйин ўтказиб, 3 та гол урган. Ўз навбатида Агуэро “кўк-анорранглилар” сафида фақат битта расмий ўйинда майдонга тушди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Лионель Месси ПСЖ Мауро Икарди Серхио Агуэро Аргентина

Баҳолаганлар

418

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг