Месси “Барселона”нинг янги рекордини ўрнатди 

Спорт 6281
image

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лигада энг кўп майдонга тушиш бўйича клубнинг янги рекордини ўрнатди. 

Футболчи кеча, 21 февраль куни "Кадис"га қарши ўйинда майдонга тушди. 

Ушбу учрашув форвард учун 506-ўйин бўлди. 

Юқоридаги кўрсаткич бўйича Месси Ла Лигада 505 марта майдонга тушган Хавини ортда қолдирди. 

Маълумот ўрнида, Месси Испания чемпионатидаги илк ўйинини 2004 йилнинг октябрь ойида "Эспаньол"га қарши ўтказган. 

Аввалроқ, "Барселона" ҳужумчиси Месси "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Рауль Гонсалеснинг рекордини такрорлагани ҳақида хабар бергандик.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 391
Рейтинг: 3
Теглар
t
×