Месси “Барселона”нинг янги рекордини ўрнатди
Спорт
−
22 Февраль 2021
7368"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Ла Лигада энг кўп майдонга тушиш бўйича клубнинг янги рекордини ўрнатди.
Футболчи кеча, 21 февраль куни "Кадис"га қарши ўйинда майдонга тушди.
Ушбу учрашув форвард учун 506-ўйин бўлди.
Юқоридаги кўрсаткич бўйича Месси Ла Лигада 505 марта майдонга тушган Хавини ортда қолдирди.
Маълумот ўрнида, Месси Испания чемпионатидаги илк ўйинини 2004 йилнинг октябрь ойида "Эспаньол"га қарши ўтказган.
Аввалроқ, "Барселона" ҳужумчиси Месси "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Рауль Гонсалеснинг рекордини такрорлагани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023