Месси Америка майдонларини “ёндирмоқда”
Спорт
−
26 Июль 2023
4220Айни кунларда Шимолий Америка Лига кубогининг 2-тур учрашуви бўлиб ўтмоқда. 26 июль тонгида Флориданинг “Интер Майами” клуби ўз майдонида “Атланта Юнайтед”ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида зафар қучди.
“Интер Майами”нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси учрашувда дубл қайд этди. Месси баҳснинг 8 ва 22-дақиқасида гол урган бўлса, 53 дақиқада ўз номига ассист ёздириб қўйди.
Америка жамоасининг биринчи голли ҳужумида испаниялик ярим ҳимоячи Серхио Бускетс ҳам иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, Месси ва Бускетс “Интер Майами” таркибида Мексиканинг “Крус Асуль” билан ўйинда дебют қилди. Дастлабки ўйинда ҳар икки футболчи 54-дақиқада майдонга тушганди. Ўша учрашувда аргентиналик ҳужумчи 94-дақиқада жарима зарбасидан клубдаги илк голини урди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь