Месси Америка майдонларини “ёндирмоқда”

Спорт

image

Айни кунларда Шимолий Америка Лига кубогининг 2-тур учрашуви бўлиб ўтмоқда. 26 июль тонгида Флориданинг “Интер Майами” клуби ўз майдонида “Атланта Юнайтед”ни қабул қилиб, 4:0 ҳисобида зафар қучди.

“Интер Майами”нинг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси учрашувда дубл қайд этди. Месси баҳснинг 8 ва 22-дақиқасида гол урган бўлса, 53 дақиқада ўз номига ассист ёздириб қўйди.

Америка жамоасининг биринчи голли ҳужумида испаниялик ярим ҳимоячи Серхио Бускетс ҳам иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Месси ва Бускетс “Интер Майами” таркибида Мексиканинг “Крус Асуль” билан ўйинда дебют қилди. Дастлабки ўйинда ҳар икки футболчи 54-дақиқада майдонга тушганди. Ўша учрашувда аргентиналик ҳужумчи 94-дақиқада жарима зарбасидан клубдаги илк голини урди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лионель Месси Интер Майами

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг