Месси Америка кубоги ўйинида Аргентинага ёрдам бера олмайди
Спорт
−
28 Июнь
4197Футбол бўйича Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Америка кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги турида Перу термасига қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақда футбол журналисти Гастон Эдул Х саҳифасида маълум қилди.
37 ёшли ҳужумчи ўнг оёғининг мушаклари шикастлангани учун тиббий кўрикдан ўтган. Футболчи гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган Чили терма жамоасига қарши ўйинда (1:0) ўзини ноқулай ҳис қилгани аниқ бўлди.
Манбага кўра, Месси 29 июнь куни яна тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг у терма жамоа сафига қўшилади.
Қайд этилишича, футболчи жамоа гуруҳ босқичининг икки туридан сўнг етиб келган турнирнинг 1/4 финалига яхшироқ тайёргарлик кўриш мақсадида 29 июнь куни Перу терма жамоасига қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Амалдаги жаҳон чемпиони ва Америка кубоги соҳиби Аргентина терма жамоаси 6 очко билан “А” гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Кейинги ўринларни Канада (3 очко), Чили (1) ва Перу (1) терма жамоалари банд этган.