Меркель Европа мамлакатларини “уйғонишга” чақирди
Олам
−
27 Июнь 2020
7629Германия канцлери Ангела Меркелнинг таъкидлашича, Европа мамлакатлари Қўшма Штатлар сайёрада дунё етакчиси ролини ўйнашни истамаётган жойларда, ўз роли ҳақида ўйлаши керак. Бу ҳақда “The Guardian” нашри ёзмоқда.
“Қўшма Штатларнинг жаҳон державаси бўлиш истаги бўлган. Биз буни кўриб-билиб улғайдик. Агар АҚШ энди бу ролни ўз хоҳиш-иродаси билан ўйнашни тўхтатмоқчи бўлса, биз бу ҳақда жиддий ўйлашимиз керак”, деди канцлер.
Нашрнинг ёзишича, унинг сўзлари Трампнинг Франциядаги НАТО ҳарбий контингентининг сонини камайтириш тўғрисидаги қарорига жавоб бўлди. АҚШ раҳбари Германия альянс доирасида мудофаа учун етарли маблағ сарфламаётганини танқид қилган эди.
Шу муносабат билан Меркель Германия ўзининг ҳарбий салоҳиятини ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини давом эттиришини қўшимча қилди.