Меркель Путинга ёқадиган таклиф билан чиқди
Олам
−
30 Сентябрь 2022
37389Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркель (у бу лавозимда 2005-2021-йилларда ишлаган – таҳр.) умумевропа хавфсизлик архитектурасини яратиш бўйича иш олиб бориш, келажакда уни яратишда Россия ҳам иштирок этиши керак, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у кеча, 29 сентябрь куни Гослар шаҳридаги тадбирда айтган.
Вазирлар Маҳкамасининг собиқ раҳбари Украинадаги ҳарбий амалиётни яна бир бор қаттиқ танқид қилиб, буни халқаро ҳуқуқнинг бузилиши деб атади.
Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, “Россия иштирокида умумий Европа хавфсизлик архитектураси” устида ишлашни давом эттириш зарур, ҳатто, бунинг учун катта сабр-тоқат керак бўлса ҳам.
Аввалроқ Меркель Россия Президенти Владимир Путиннинг Россияни ҳимоя қилиш учун мавжуд барча қуроллардан фойдаланиш эҳтимоли ҳақидаги баёнотларини жиддий қабул қилишга чақирганди. Унинг фикрича, унинг сўзларини жиддий қабул қилиш заифлик эмас, балки сиёсий донолик белгисидир.
Бунгача Меркель Россия ва Украина ўртасидаги можаро ривожланишининг кейинги босқичида уни ҳал қилишда воситачи бўлиши мумкинлигини айтган эди. Сиёсатчининг қўшимча қилишича, Германия канцлери лавозимидан кетишидан бироз олдин у Украина инқирозига ечим топишга уринишган, аммо, унинг сўзларига кўра, улар бесамар кетган.
LiveБарчаси