Меркель даври расман тугади. Германияга янги канцлер сайланди

Олам

image
0:00
0:00
download

Германия парламенти Бундестаг социал-демократ Олаф Шольц номзодини мамлакатнинг янги канцлери этиб тасдиқлади. Парламент мажлиси N24 телеканали орқали намойиш этилди.

Германия ҳукумати раҳбари яширин овоз бериш йўли билан мунозараларсиз сайланади. Биринчи турда ғалаба қозониш учун номзод мутлақ кўпчилик овоз олиши керак, ҳозирги Бундестагда 736 депутатдан камида 369 нафари дегани.

Жараён бошланишини Бундестаг президенти Барбел Бах эълон қилди. Мамлакат Президенти Франк-Валтер Штайнмаер бўлажак ҳукумат раҳбари номзодини расман парламентга тақдим этди.

Шольц 395 та овоз олди.

Конституцияга кўра, Германия сиёсатини ҳукумат бошлиғи белгилайди. Эндиликда у ҳукумати таркибини тузади.

Маълумот ўрнида, Германияда 16 йил деганда илк бор канцлер ўзгарди. 2005 йилдан буён мамлакатни Ангела Меркель бошқариб келаётганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия канцлер Олаф Шольц

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made