Mercedes Benz Хитойдан ўз автомобилларини чақириб олади

Олам

image

Mercedes Benz хавфсизлик нуқтаи назаридан 9765 та автомобилини Хитой бозоридан чақириб олади. Бу ҳақда Хитойнинг бозорни тартибга солиш бўйича давлат бошқармаси хабар бермоқда.

Ушбу жараён жорий йилнинг 26 март кунидан бошланади. 2013 йилнинг 21 июнидан 2016 йилнинг 27 сентябргача ишлаб чиқарилган 5 218 та автомобилга, шунингдек, 2011 йилнинг 1 июлидан 2017 йилнинг 19 февралигача Хитойда ишлаб чиқарилган 4547 та седан чақириб олинади.

Машиналарни қайтариб олиш тўғрисидаги қарор уларнинг дастуридаги хато туфайли қабул қилинди. Ушбу дастур фавқулодда чақирув тизимидаги сана ва вақт реал ҳаётдагидан фарқ қилишини таъминлашга хизмат қилади. Бу автомобилларни ушланиб қолиб ҳаракатланишига ёки умуман ҳаракатланмаслигига сабаб бўлади. Бу эса йўловчилар ҳаётига хавф туғдиради. 

Компаниянинг маълум қилишича, хатоларни тўғирлаш бепул амалга оширилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Mercedes Benz

Баҳолаганлар

114

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг