Тошкент шаҳри ва вилояти орасида янги автобус қатнови йўлга қўйилди

Жамият

image

Бугун, 3-март кунидан бошлаб 10А-сонли Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Хўжақўрғон маҳалласи” бекатидан Тошкент шаҳридаги “Юнусобод 12-даҳаси” бекатигача ҳаракатланадиган автобус йўналиши ишга тушди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Транспорт бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Йўналиш ҳаракати Хўжақўрғон, Енбекши, Бувра ота, Йўлдош Охунбобоев, Чароғон, Олийгоҳ, ТҲАЙ, Чинобод, Янги шаҳар ва Аҳмад Дониш кўчалари орқали “Юнусобод 12-даҳаси” бекатига қадар ташкил этилган.

Автобуслар иш тартиби 05:30 дан 21:55 гача деб белгиланган.

Очиқ тендер савдолари натижаларига кўра тузилган брутто шартнома асосида мазкур йўналишда хизмат кўрсатиш ҳуқуқи “Тошшаҳартрансхизмат” АЖнинг “5-Автобус саройи” филиалига бириктирилган. Йўналишга катта сиғимли 10 та Mercedes Benz русумли автобус жалб этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қибрай Mercedes Benz

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг