Мен янги босқичга кўтарилдим – Левандовски рекорди ҳақида
Спорт
−
18 Декабрь 2021
2935Жорий йилда гол уриш бўйича Бундеслигада 43 та гол эвазига рекорд ўрнатиб, афсонавий Герд Мюллернинг натижасини янгилаган “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Мен Герд Мюллернинг рекордини янгилаганимдан жуда хурсандман ва бу билан фахрланаман. Шахсан мен учун осон ўйин бўлмади. Бўш ҳудуд йўқ эди, “Волфсбург” жуда қаттиқ ҳимояланди. Мен янги босқичга кўтарилдим. Туйғуларга тўла нотинч йиллар ортда қолди. Энди оилам ва дўстларим билан кўпроқ вақт ўтказмоқчиман. Биз янги йилга яхши атмосфера билан киришимиз керак”, дейди Левандовски.
Эслатиб ўтамиз, “France Football” журнали бош муҳаррири Паскал Феррет нашр 2020 йилги “Олтин тўп” маросимини бекор қилиш ҳақидаги қарорни қайта кўриб чиқиши ва совринни “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскига топшириши мумкинлигини маълум қилган эди.
Маълумот учун, кеча, 17 декабрь куни Мюнхеннинг “Бавария” клуби Германия чемпионатининг 17-турида “Волфсбург”ни йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди ва қишки таътилга чемпион сифатида йўл олди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь