Мен сиёсатда ўйин қилмайман — Лукашенко 

Олам 2840
image

Беларусь Президенти Александр Лукашенко ўзини сиёсат билан ўйнашмайдиган ва суверенитет учун хавфсизлик кучлари билан биргаликда ўлимгача турадиган тинчликпарвар одам деб атади. Бу ҳақда “БелТА” хабар берган.  

“Мен мутлақо тинчликпарвар одамман, лекин орқага чекинсам, қаердадир қалтирасам, айниқса сиёсатда ўйин қилсам ва мамлакат қулаб тушса, сиз мени ҳеч қачон кечирмайсиз. Шу сабабли, мени бу болалар (хавфсизлик хизмати ходимлари — таҳр.) билан ўлимга қадар туришдан бошқа иложим йўқ. Бу бизнинг ишимиз”, деган Беларусь раҳбари. 

Шунингдек, Президентга кўра, қатор хорижий экспертлар Беларусь геосиёсий ҳодиса сифатида рангли инқилобларга чек қўйган, деб ҳисобламоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Беларусда битирувчиларнинг республика балининг очилишида мамлакат Президенти Александр Лукашенко ўзининг келажакдаги ворисига мурожаат қилганди.  

Маълумот ўрнида, сўнгги вақтларда Беларусда ички сиёсий мувозанат бузилган. Бунинг илдизи 2020 йилнинг август ойида мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларига бориб тақалади. Сайлов натижаларига кўра, 80 фоиз овоз билан Беларусни 1994 йилдан бери бошқариб келаётган Александр Лукашенко ғалаба қилди. Бироқ ушбу натижалар аҳолининг катта қисмида шубҳа уйғотди ва мухолифатнинг чақируви билан мамлакатда намойишлар бошланди. 

Бир неча ой давом этган митинг ва маршлар ҳеч қандай фойда келтирмади. Лукашенко ҳокимиятни ўз қўлида сақлаб қолди. Мухолифат ҳамда унинг кўплаб тарафдорлари эса Польша, Литва каби Европа давлатларига қочиб кетди ва у ердан сиёсий бошпана топди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 81
Рейтинг: 3
Теглар
t
×