Мен сайловларда ғалаба қозондим – Трамп

Олам

image

Президентлик курсисини осонликча бериб қўйишни истамаётган ва АҚШда ўтган сайловларга ишончсизлик билдираётган амалдаги давлат раҳбари Дональд Трамп Twitter’даги саҳифасида ўзини мамлакат президентлигига ўтказилган сайловлар ғолиби сифатида эълон қилди. 

Twitter ижтимоий тармоғи эса унинг хабарига "расмий манбаларга" зид деган белги қўйди.

Аввалроқ Трамп президентлик сайловларидаги рақиби, демократ Жо Байден "сайловлар сохталаштирилганлиги сабабли ғалаба қозонганини" айтганди. Кейинчалик у сайловларда мағлубиятини тан олмаслигини айтди, унинг сўзларига кўра,  Байден фақат "ёлғончи оммавий ахборот воситалари кўз ўнгида ғолиб".

“Мен сайловларда ғалаба қозондим”, деб ёзади Президент Трамп Twitter’да.

Унинг твитида "расмий манбаларда бу сайловнинг бошқа натижалари тўғрисида хабар берилган" деб белгиланган.

 

АҚШда президент сайлови 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Мавжуд далилларга асосланиб, Американинг етакчи ОАВлари Демократлар партиясидан номзод Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Кўплаб давлат етакчилари уни ғалаба билан табрикламоқда. Шу билан бирга, Трамп сайловлар ҳали тугамаганлиги, судда ўз ғалабасини ҳимоя қилмоқчи эканлигини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

1124

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг