“Мен полигонга мих ҳам қоқолмасдим”. Мирзиёев ҳоким бўлган даврини эслади

Жамият

image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокими бўлган кезлари ҳарбий полигонларни қуриш у ёқда турсин, унга битта мих қоқишга имкони бўлмаган. Бу ҳақда Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони жорий йилнинг 13 январь куни Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида айтиб ўтди.

Давлат раҳбари Хавфсизлик кенгаши йиғилишида қўшинларнинг дала тайёргарлиги ягона марказлари ҳамда махсус бўлинмаларни тайёрлаш бўйича база ва полигонлардан барча куч тузилмалари тўлиқ ва самарали фойдаланмаётганини урғулаган. Шавкат Мирзиёев бу масалага маъмурий сектор раҳбарлари – ҳокимлар жиддий ёндашмаётганини танқид қилган ва ўзи ҳоким бўлган даврни эслаб ўтган.

“Полигон қуриб бердик, бўлди экан” дегани эмас. Полигонни ўзингиз қурмадингиз-ку, давлат кўмак берди қурдингиз. Мен ҳам сизларнинг ўрнингизда ўтирганман. Бирорта полигонга мих ҳам қоқолмасдим”, деган давлат раҳбари.

У сўзида давом этиб, 2016 йилда Каттақўрғондаги полигони қай аҳволга келиб қолганини ёдга олди.

“2016 йил эсингизда бўлса, мен Каттақўрғонга бориб, Мудофаа вазирини ишдан олиб келгандим. Каттақўрғон полигонига бориб, лол қолгандим. Мудофаа вазирлиги шундай эканлигини мен ўзим ҳам билмасдим”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Қайд этилишича, 2021 йил қабул қилинган “Йўл харитаси”га кўра, 124 та ҳарбий объектда инфратузилмалар яхшиланган. Андижон, Нуристон, Муборак, Янгиариқ полигонлари барпо этилган. 

“Шу ўринда таъкидлаш лозим, айрим вазирлик ва идораларда полигон ва ўқув объектлари мавжуд бўла туриб, яна қўшимча ўқув объектлари қуришга йўл қўйиб бўлмайди. Ортиқча сарф-харажатлар ҳеч кимга керак эмас. Ажратилаётган маблағдан тежаб-тергаб фойдаланиш шарт.

Бор нарсани таҳлил қиласизлар, ўша жойга мукаммал ахборот технологиялари олиб келиб, янгилатайлик. Фойдаланилмаётган объектларни бериш керак. Буни жойига чиқиб ўрганиш керак нима қилиш кераклигини. Ўша жой ҳар ойда 30 кун бўлмаса ҳам 20 кун ишлатилиши керак. У қурилган объект, давлатнинг кетган пули миллат, давлат мудофаасига хизмат қилиши керак. Ана шунинг бир йиллик режасини тузиб, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан менга берасизлар”, деган Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

1084

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг