Мен охиригача курашаман – Юн Сок Ёль
Олам
−
10:15
2426Жанубий Корея Президенти Юн Сок Ёль ўзига нисбатан бошланган давлат тўнтариши айбловлари ва импичмент жараёнлари фонида истеъфо бермаслигини эълон қилиб, охиригача курашиш ниятида эканини маълум қилди. Бу ҳақда Президент бугун, 12 декабрь куни халққа қилган мурожаатида сўз очди.
Президентга кўра, ҳарбий ҳолат эълон қилиш қарори давлатни ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинган. Бундай қарор Президент ваколатларига киради ва уни парламент бекор қилиши мумкин, аммо бу қонуний текширув объектига айланмаслиги керак.
“Мен охиригача курашаман”, дейди у.
Президент, шунингдек, ҳарбийларнинг миллий парламент биносига юборилиши тартибни сақлаш мақсадида амалга оширилганини таъкидлаган. Бу эса ҳеч қандай давлат тўнтаришига уринишни англатмайди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жанубий Корея полицияси Юн Сок Ёль маъмуриятида тинтув ўтказган эди. Шунингдек, Корея Республикасининг “Халқ кучи” ҳукмрон партияси Президент Юн Сок Ёлнинг 2025 йилнинг биринчи ярмида муддатидан олдин истеъфога чиқишини назарда тутувчи бир нечта режани тайёрлагани хабар қилинганди.
LiveБарчаси