Мен очман, менга жанг беринг – Нурсултон Рўзибоев

Спорт

image

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев сентябрь ойида жанг қилмоқчи. Бу ҳақда спортчи ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.

Рўзибоев шу йилнинг ноябрь ойида Сан-Паулуда бразилиялик Кайо Барральога қарши октагонга чиқиши керак, лекин афтидан ўзбекистонлик жангчи Барральо билан тўқнашувга қадар яна битта жанг ўтказмоқчи. 

“Мен сентябрда жанг қилмоқчиман, кимлигининг фарқи йўқ, фақат менга жанг  беринг, мен очман”, дейди Рўзибоев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рўзибоев америкалик спортчи Стивен Томпсон билан жанг қилмоқчи эканлиги хабар қилинганди. Стивен Томпсоннинг UFC 291 турнирида бразилиялик Мишель Перрейрага қарши жанги бекор бўлганидан кейин, Рўзибоев унга қарши октагонга чиқишга тайёрлигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Нурсултон Рўзибоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made