Мен Мессини эмас, клубни танладим – Лапорта

Спорт

image

“Барселона” президенти Жоан Лапорта ҳужумчи Лионель Мессининг клубдан кетгани фикр билдирди. Испания клуби футболчи билан шартномани 2021 йилда узайтира олмади ва Лео эркин агент сифатида ПСЖга ўтди.

“Мен бу қарорни қабул қилишим керак эди. Клуб барча футболчилардан муҳимроқ. Месси кетганидан хафа бўлдим. Мен Мессини эмас, клубни танладим”, дейди Лапорта. 

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” “молиявий ва тузилмавий” тўсиқлар сабабли Месси билан шартнома муддатини узайтира олмаган эди. Етти карра “Олтин тўп” соҳиби 21 йиллик фаолиятдан сўнг жамоани тарк этишга мажбур бўлди.

Испания чемпионатинг жорий мавсумида “Барселона” турнир жадвалининг 1-поғонасида бормоқда. 24-турдан сўнг “кўк-анорранглилар” 62 очкога эга. Клуб 2-ўриндаги “Реал Мадрид”дан 9 очко олдинда бормоқда. 12 март куни чемпионатнинг навбатдаги турида “Барселона” Билбаонинг “Атлетик” клубига қарши ўйнайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Лапорта

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг