Мелиқўзиевга ютқазган боксчи фаолиятини якунлади
Спорт
−
30 Апрель 2023
6937Жорий йилнинг 23 апрель куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ўзбекистонлик профессионал боксчи Бектемир Мелиқўзиев америкалик Габриэль Росадога қарши реванш жангида қатнашиб, ғалаба қозонганди.
Мелиқўзиевга имкониятни бой берганидан сўнг, Росадо фаолиятини якунлашига шаъма қилганди. Бугун, 30 апрель куни Росадо фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Маълумот учун, 37 ёшли Росадо 17 йилдан буён профессионал боксда фаолият юритиб келаётганди. У профрингдаги илк жангини 2011 йилда ўтказган. Боксчи умумий ҳисобда 45 та жангда рингга кўтарилиб, 26 та баҳсда ғалаба қозонган, у 17 жангда мағлубиятга учраган. Спортчи иштирокидаги 1 та жангда эса дуранг қайд этилган.
LiveБарчаси