Мексикада зилзила юз берди

Олам

image

Мексика жанубида 5,7 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати маълум қилди. 

Қайд этилишича, ер силкинишлари мамлакат жанубидаги Оахака-де-Хуарес шаҳрида, Сьерра-Мадре-дель-Сур тоғларида бошланган. Баъзи манбаларда зилзила ўчоғи 87,7 км деб келтирилган бўлса, баъзиларида эса 95 км экани кўрсатилган.

AS порталига кўра, Оахака штатида зилзила ҳақида огоҳлантириш тизими ишламаган. Шу билан бирга, мамлакат фуқаролик мудофааси миллий бошқармаси ер силкинишлари Табаско ва Чиапас штатларида ҳам сезилганини ёзган.

Ҳозирда ер силкиниши оқибатида ҳалок бўлган ёки жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Мексика зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг