Мексикада уч кунлик мотам эълон қилинди 

Олам

image

Мексика Президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор Мехико шаҳридаги метро кўпригининг қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган уч кунлик мотам ҳақидаги фармонни имзолади.

"Мехико шаҳри метроси жамоат транспорти тизимининг 12-чизиғида 2021 йил 3 майда юз берган фожиа муносабати билан уч кунлик миллий мотам эълон қилинди", дейилган ҳужжатда. 

Фармон эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирган, у 7 май кунигача амал қилади. 

Эслатиб ўтамиз, 3 май куни маҳаллий вақт билан соат 22:25 да Мехико шаҳрида метро кўприги поезд билан бирга қулаб тушганди. Ҳодиса натижасида иккита вагон йўловчилари билан тахминан 10 метр баландликдан қулаб тушган. Кўприк қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 27 кишига етган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Мексика мотам

Баҳолаганлар

120

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг