Мексикада прокуратура ходимлари отиб кетилди

Олам 3063
image

Мексиканинг Жалиско штатида автомобилларни ўғирлаш бўйича тергов бўлими ходимларига ҳужум пайтида отишма содир бўлди. Бу ҳақда “Televisa” телеканали бош прокуратурага таяниб хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, воқеа Сан-Педро-Тлакепак шаҳрининг Лас-Хуэртас туманида содир бўлган.

Отишма оқибатида прокуратуранинг икки нафар ходими, айнан давлат қораловчиси Мигель Альфонсо Медрано ва автомобилларни ўғирлаш бўйича тергов бўлими мувофиқлаштирувчиси Омар Вальдес Эрмосильо ҳалок бўлди.

Бундан ташқари, маҳаллий аҳолидан 7 нафар шахс отишма қурбони бўлди. Бир нафар аёл яраланди, у шифохонага элтилган.

Ҳодиса жойида полиция ходимлари ишламоқда.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 132
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×