Мексикада одамлар редискадан яна ҳайкал ясади
Бу қизиқ
−
28 Декабрь 2024
2022Мексикада редискадан ҳайкаллар ясаш бўйича анъанавий танлов бўлиб ўтди. Бу анъана аллақачон 120 йилдан ошган. Бу ҳақда “The New York Times” хабар берди.
Noche de Rabanos (Редискалар кечаси) фестивали ҳар йили декабрь ойининг охирида Оахакада бўлиб ўтади. Шу куни юзлаб одамлар ушбу сабзавотдан ясалган энг яхши ҳайкал учун танловда ўзаро рақобатлашади. Бу йилги бош соврин 1,5 минг долларни ташкил этади.
Байрам 1897 йилда, деҳқонларнинг Рождество арафасида ўз дўконларини безаш анъанаси рақобатга айланганда бошланган. Ўшандан бери фестиваль расмийлар томонидан ҳомийлик қилиб келинмоқда ва танлов иштирокчиларига бу йил 12 тонна редиска берилган.
Кўргазма мавзуси йилдан-йилга ўзгариб туради. Жумладан, 1969 йилда, инсон биринчи марта Ойга қўнганида, космос мавзуси кўргазманинг асоси эди. Бу сафар муаллифлар, асосан, Dia de los Muertos (Ўликлар куни) байрами, шунингдек, маҳаллий мифология қаҳрамонлари ҳақида хаёл қилиб, ҳайкал ясаган.
Шаҳардаги оилалар ўнлаб йиллар давомида редиска ўймакорлиги сирини авлоддан-авлодга ўтказиб, биринчи ўрин учун бир-бири билан беллашиб келади. Бу сафар Чикагодан қишки таътилга келган талаба 19 ёшли Васкес Лопес ғолиб бўлди.
Унинг ота-онаси аллақачон бир неча бор мусобақаларда биринчи ўринни эгаллаган ва Лопеснинг ўзи етти ёшидан бери ушбу танловда қатнашиб келади. Аммо бу йил биринчи марта унга асар мавзусини мустақил танлаш топширилди – бу Оахаканинг анъанавий таомлари бўлди.
LiveБарчаси