Мексикада бардаги отишмада 10 киши ҳалок бўлди
Олам
−
10 Ноябрь
3382Кеча, 9 ноябрь куни кечқурун Мексиканинг Керетаро шаҳридаги Los Cantaritos барида тўрт киши мижозга қарата ўт очиши оқибатида камида 10 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.
Маҳаллий жамоат хавфсизлиги департаменти раҳбари Хуан Луис Феррусканинг айтишича, эркаклар узун қуроллар билан қуролланган ва машинада етиб келган.
Отишмада етти эркак ва уч аёл ҳалок бўлди, камида етти киши яраланди. Гумонланувчилардан бири қўлга олинган, улар кетаётган машина ёниб кетган ва яқин атрофга ташлаб кетилган ҳолда топилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроилнинг Тель-Авив шаҳри Яффа ҳудудида отишма ва пичоқли ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлганди, 10 киши яраланганди. “The Guardian” нашрига кўра, Эрон Исроилга йирик ракета ҳужумини уюштиришидан бир неча дақиқа олдин икки эркак поездда ва унга яқин бўлган кўчада ўт очиб, одамларни пичоқлаб, отиб ўлдирган.