Меган Маркл Нигерияда: у иккиюзламачиликда айбланди
Олам
−
11 Май
10295Сассекс герцогиняси Меган Маркл Нигерияда "Виндзор" либосида кўриниш бергани учун иккиюзламачиликда айбланди. Бу ҳақда "Harper" нашри хабар берди.
Қайд этилишича, герцогиня 2018 йилги "Виндзор" коллекциясидан жой олган, дизайнер Хайди Меррик томонидан зеб берилган либосини кийгани учун танқидга учраган. Меганнинг хейтерларига кўра, шаҳзода Гаррининг хотини қироллик ваколатларидан воз кечгани учун бундай кийимларни кия олмайди.
Маълумот учун, кеча, 10 май куни шаҳзода Гарри ва Меган расмий ташриф билан Нигерияга борган. Эр-хотин Нигерия мудофаа штаби бошлиғининг таклифига кўра мамлакатга ташриф буюриб, штаб раҳбари билан учрашган, тушдан кейин шаҳзода Гарри шифохонада яраланган ҳарбий хизматчилар ҳолидан хабар олган.
Эслатиб ўтамиз, инглиз нашрларида Британия қироли тожни меросхўри шаҳзода Уильямга топшириш режасини ишлаб чиқаётгани, бу эса қиролнинг яна бир саройдан бош олиб кетган ўғли шаҳзода Гарридан сир сақланаётгани ҳақидаги гап-сўзлар пайдо бўлганди.
LiveБарчаси