Меган Маркл нега ўзини ўлдирмоқчи бўлган?

Олам

image
0:00
0:00
download

Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси, актриса Меган Маркл қироллик оиласида ирқчиликка дуч келган. Бу ҳақда улар америкалик бошловчи Опра Уинфрига берган интервьюсида гапирган. 

Хусусан, Марклнинг таъкидлашича, оила аъзоларидан бири унинг туғилмаган фарзандининг териси қанчалик тўқ рангда бўлишини сўраган. 

Савол Марклнинг онаси қора танли эканлиги сабабли пайдо бўлган. У ким шундай савол берганига ойдинлик киритишдан бош тортган. 

Актрисанинг таъкидлашича, уларнинг ўғли Арчи ўзининг келиб чиқиши билан боғлиқ унвонни олмаган. Аммо у унвоннинг аҳамияти йўқлигига ишонтирган, фақатгина болани ҳимоя билан таъминлашни хоҳлашини айтган. 

Шунингдек, Маркл ўз интервьюсида "ўз жонига қасд қилиш" ҳақида ўйлагани ва яшашни хоҳламай қолгани ҳақида гапирган. 

Актрисанинг сўзларига кўра, у қироллик оиласидаги чекловлар туфайли ўзини жуда ёлғиз ҳис қилган. 

Марклнинг айтишича, у бир неча ой давомида ўз ихтиёри билан хоҳлаган жойига чиқиб кета олмаган. 

Шунингдек, актриса Британия қироллик оиласи ҳақида ҳеч нарса билмаслигини ва кўплаб талаблар унинг учун кутилмаган бўлганини айтган. 

Шаҳзода Гарри қиролича Елизавета II билан жуда яхши муносабатда эканини, аммо отаси шаҳзода Чарльз билан яхши эмаслигини айтган. 

Шаҳзода Уильям ҳақида гапирганда эса, "уларнинг йўллари турлича" эканини айтган. 

Бундан ташқари, шаҳзода Гарри ушбу оила олдин уларни молиялаштиришдан маҳрум қилганини, шунинг учун улар Netflix ва Spotify корпорациялари билан шартномалар имзолаганини айтган. 

Шу билан бирга, шаҳзода уларда онаси, малика Диана қолдириб кетган пуллар ҳам борлигини маълум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Меган Маркл Гарри

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг