Медведев ШҲТ доирасида миллий валютага ўтишга чақирди

Жамият

image

Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўзаро савдо-сотиқда миллий валютадан фойдаланишни йўлга қўйиши керак. Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев бугун, 2 ноябрь куни Тошкентда ўтаётган ШҲТ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида шундай фикр билдирди.

“Молиявий инфраструктура масаласига эътибор қаратиш жуда муҳим. Қозоғистоннинг ШҲТ доирасидаги ҳисоб-китобларда миллий валютага ўтишнинг аниқ босқичларини ишлаб чиқиш бўйича таклифига эътибор қаратишингизни хоҳлайман. Бу яхши ташаббус”, деди Медведев.

Россия Бош вазири ШҲТга аъзо ва кузатувчи мамлакатлар дунёда ишлаб чиқарилаётган нефтнинг бешдан бирига эгалик қилишини таъкидлаб, муқобил энергетика ва энергия самардорлигига эътибор қаратишга чақирди.


Мақола муаллифи

Теглар

нефть ШҲТ Дмитрий Медведев миллий валюта

Баҳолаганлар

383

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг