Медведев Россияда ўлим жазоси тикланиши эҳтимолини баҳолади

Олам 6948
image
-

Россияда ўлим жазосини қайтариш бўйича энди чекловлар йўқ, лекин ҳамма нарса ҳозирги вазиятга боғлиқ бўлади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев маълум қилди. 

“Ўлим жазосига турлича муносабатда бўлиш мумкин. Табиийки, нуқтаи назарлар ҳар доим қарама-қарши бўлган. Ҳеч бўлмаганда қуйидагиларни айтишимиз мумкин: мамлакатимизнинг Европа Кенгаши конвенцияларида иштирок этиши Конституциявий суднинг бир қатор қарорларини қабул қилиш учун туртки эди. Энди бу конвенциялар биз учун ўз кучини йўқотди”, деган Дмитрий Медведев. 

Унинг таъкидлашича, бу масала жуда мураккаб. Медведевнинг сўзларига кўра, бу мавзу нафақат ҳуқуқий, балки маънавий компонентга ҳам тегишли. Медведев бу борада Конституциявий суднинг йўл-йўриқли тушунтиришлари, унинг ҳуқуқий позицияси борлигини таъкидлаган. 

Дмитрий Медведев урушдан кейин ўлим жазоси бекор қилинганига қарамай, у тез фурсатда тикланганини эслаган. Медведев буни зўравонлик жиноятлари сони кескин ошгани билан изоҳлаган. Россиянинг собиқ Президенти бу мавзу бўйича келажакда нима бўлишини билмаслигини айтган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 март куни Россиянинг Европа Кенгашидан чиқиши ҳақидаги билдиришнома ташкилот Бош котиби Мария Пейчинович-Буричга топширилди. Россия Европа Кенгашидан чиққанидан кейин ҳам, агар улар Россия Федерацияси Конституциясига зид бўлмаса, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг аллақачон қабул қилинган қарорларини бажаришда давом этиши айтилган эди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 175
Рейтинг: 3
t
×