Россия Европа Кенгашидан чиқди
Олам
−
15 Март 2022
16761Бугун, 15 март куни Россиянинг Европа Кенгашидан чиқиши ҳақидаги билдиришнома ташкилот Бош котиби Мария Пейчинович-Буричга топширилди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.
“НАТО ва Европа Иттифоқи давлатлари Европа Кенгашидаги кўпчиликни суиистеъмол қилган ҳолда, бу ташкилотни изчил равишда Россияга қарши сиёсат қуролига айлантирмоқда, тенг ҳуқуқли мулоқот ва ушбу умумевропа сиёсатининг барча тамойилларидан воз кечмоқда.
25 февраль куни улар Россиянинг Европа Кенгашининг низом органларидаги вакиллигини тўхтатиб туриш тўғрисида камситувчи қарор қабул қилдилар.
Бундай шароитда мамлакатимиз Европа Кенгашида қолмайди. 15 март куни Бош котиб Мария Пейчинович-Буричга Россия Федерацияси ташкилотдан чиқиши тўғрисида билдиришнома берилди", дейилади ТИВ баёнотида.
ТИВга кўра, қитъадаги умумий гуманитар ва ҳуқуқий маконнинг йўқ қилиниши, Россиясиз бутун Европа координаталарини йўқотадиган Европа Кенгашининг ўзи учун, оқибатлари учун барча жавобгарлик Россияни бу қадамга мажбурлаганлар зиммасига тушади
Шу билан бирга, дипломатик миссия баёнотида таъкидланишича, Россия Европа Кенгашидан чиқиб, Ташкилот аъзолари билан ўзаро манфаатли масалалар бўйича ва Россия қарор қабул қиладиган конвенциялар доирасида прагматик ва тенг ҳуқуқли ҳамкорликни давом эттиради.
Баёнотда қайд этилишича, Россия Европа Кенгашидан чиққанидан кейин ҳам, агар улар Россия Федерацияси Конституциясига зид бўлмаса, Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг аллақачон қабул қилинган қарорларини бажаришда давом этади.
"Европа Кенгашининг асосий шартнома-ҳуқуқий ҳужжатлари қоидалари Россия қонунчилигига киритилган. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг аллақачон қабул қилинган қарорлари Россия Федерацияси Конституциясига зид бўлмаса, уларни амалга ошириш давом этади", дейилади ҳужжатда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь