Медведев Британияни огоҳлантирди
Олам
−
13 Январь
27927Москва Буюк Британиянинг Украинадаги расмий ҳарбий контингентини Россияга қарши уруш эълон қилиш сифатида баҳолайди. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев кеча, 12 январь куни ўзининг Telegram-каналида ёзди.
“Уларнинг (Британия) расмий ҳарбий контингентини Украинага жойлаштириши мамлакатимизга қарши уруш эълон қилинишини англатади”, деди у.
Маълумот учун, кеча Киевга ташриф буюрган Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак Украина Президенти Владимир Зеленский билан биргаликда икки давлат ўртасида тарихий хавфсизлик шартномасини имзолашини айтган эди. Ўтган йили Вильнюсда бўлиб ўтган НАТО саммитида G7 давлатлари Киев учун икки томонлама хавфсизлик кафолати бўйича келишиб олган. Буюк Британия тегишли келишувни имзолаган биринчи давлат бўлди. Шунингдек, бу Медведевнинг Ғарбга нисбатан биринчи таҳдиди эмас.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг собиқ президенти жорий йилнинг 11 январь куни Украина ва Ғарбга ядро қуроли билан таҳдид қилганди.
LiveБарчаси