Мединский Украина Москвага топширган ёзма таклифининг мазмунини очиқлади
Олам
−
30 Март 2022
15511Истанбулдаги музокаралар чоғида Украина Россия Федерациясига Киевнинг НАТОга аъзо бўлишдан бош тортиши ва ядровий қуролга оид қоидаларни ўз ичига олган ёзма таклифларни топширгани ҳақида хабар берган эдик.
Россия Федерацияси делегацияси раҳбари, Президент ёрдамчиси Владимир Мединский “Россия-24” телеканали эфирида Украина томони топширган ёзма таклифларнинг мазмуни ҳақида маълумот берди.
“Кеча Киев расмийлари ўтган йиллар ичида биринчи марта Россия билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини маълум қилди. Улар бизга қоғозда мустаҳкамлаб қўйилган келажакдаги эҳтимолий келишув тамойилларини топширдилар, улар: НАТОга аъзо бўлишдан бош тортиш, Украинанинг блоксиз мақомини белгилаш, ядро ва бошқа оммавий қирғин қуролларидан воз кечишни назарда тутади”, дейди Мединский.
Унинг сўзларига кўра, Украина томонининг таклифлари орасида мамлакат ҳудудида хорижий ҳарбий базалар ва ҳарбий контингентларни жойлаштиришдан бош тортиш ҳам бор. Бундан ташқари, Украина ҳарбий машғулотларни фақат кафил давлатлар розилиги билан ўтказиш мажбуриятини олади, улар орасида Россия ҳам бор.
Мединский Украина “ўтган йиллар давомида биринчи марта Россия билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини эълон қилганини алоҳида урғулаган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 29 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Долмабахче саройида Россия-Украина делегацияларининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтди. Унда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам иштирок этди. Шуниси аҳамиятлики, ушбу учрашув 7 март куни Брестда ўтказилган музокаралардан кейинги илк юзма-юз мулоқотдир.
Музокараларда Россия делегацияси раҳбари сифатида иштрок этган Россия Федерацияси Президенти ёрдамчиси Владимир Мединский кўра, Украина томони Москванинг нейтрал бўлиш, ядровий мамлакатга айланмаслик, бошқа мамлакатларнинг ҳарбий базаларини киритмаслик ва қўшилмаслик бўйича талабини бажариш юзасидан ёзма ҳужжат тақдим этган.
Учрашувдан кейин Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль Россия ва Украина музокараларидан қониқмаганини билдирди.
LiveБарчаси