Мединский Истанбулдаги музокаралар натижасини очиқлади

Олам

image

Россия ва Украина делегацияларининг бугун, 29 март куни Истанбулдадаги юзма-юз музокаралари конструктив руҳда ўтган. Бу ҳақда журналистларга Москва ва Киев делегацияларининг учрашуви якунлари бўйича Россия делегацияси раҳбари, Президент ёрдамчиси Владимир Мединский айтиб ўтди. 

“Украина томони билан музокаралар ниҳоясига етди. Музокаралар конструктив ўтди”, дейди у. 

Мединский таъкидлаганидек, Россия Украинага вазиятни юмшатиш учун икки қадам ташламоқда. Музокарада Россия Федерацияси Украинадан аниқ шаклланган позицияни олган.  

“Шартнома тезда ишласа ва муроса топилса, тинчлик ўрнатиш имконияти янада яқинлашади”, дейди Мединский.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 29 март куни Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Долмабахче саройида Россия-Украина делегацияларининг навбатдаги музокаралари бўлиб ўтди. Унда Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам иштирок этди. Шуниси аҳамиятлики, ушбу учрашув 7 март куни Брестда ўтказилган музокаралардан кейинги илк юзма-юз мулоқотдир. 


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Мединский Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

754

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг