Айрим тоифа меҳмонхоналарга субсидия бериш муддати 2024 йилгача узайтирилди
Жамият
−
02 Апрель 2021
4347Меҳмонхоналарга субсидия бериш муддати 2023 йилнинг 31 декабригача узайтирилди, дея хабар бермоқда “Туризм ҳуқуқий ахборот канали”.
3 юлдузли тоифа учун 50 та хонадан кам бўлмаган ва 4 юлдузли тоифа учун 100та хонадан кам бўлмаган хоналар фондига эга меҳмонхоналар субсидияланадиган меҳмонхоналар ҳисобланади.
Меҳмонхоналар 3 юлдузли (50та хонадан кам бўлмаган) ва 4 юлдузли (100та хонадан кам бўлмаган) тоифага кирса ва 2023 йил 31 декабргача фойдаланишга топширилган тақдирда белгиланган тартибда субсидияланади.
Инвесторлар субсидия олиш учун ҳужжатларни топшириш санасида Солиқ кодексида назарда тутилган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарзи бўлмаслиги ва банкротлик ва тугатиш жараёнида бўлмаслиги талаб қилинади.