МДҲ етакчилари Эрмитажда (видео)
Олам
−
22 Декабрь 2025 4086 1 дақиқа
Бугун, 22 декабрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) иштирокчи давлатлари раҳбарлари Россиянинг Санк-Петербург шаҳридаги Эрмитаж музейида норасмий саммит ўтказмоқда.
Саммитдан олдин етакчилар музейни томоша қилди. Россия Президенти Владимир Путин мавқедошларига Эрмитаж ҳақида маълумот бераяпти.
У билан бирга музейни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томоша қилди.
МДҲ норасмий саммити расман бошланди. МДҲ лидерларининг норасмий учрашуви Эрмитажнинг Георгиев залида бўлиб ўтмоқда.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Рамазон ҳайити ва Наврўз байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш зарурлигини билдирди
18 Март
Туроператорларга жалб қилинган 1 минг хорижий турист учун 5 минг долларгача субсидия берилади
18 Март