МДҲ саммитида Лукашенко Мирзиёевга кутилмаган таклиф билдирди
Жамият
−
18 Декабрь 2020
41781Аввал хабар берганимиздек, бугун, 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги саммити ўтказилди.
Саммитда нутқ сўзлаган Беларусь Президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонни яна бир йилга ташкилотга раис сифатида қолдириш яхши бўлишини айтиб, Шавкат Мирзиёев билдирган таклифларни маъқуллади.
“Мен Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромоновичнинг докладини диққат билан эшитдим. Унинг доклади ҳамма нарсани қамраб олди ва айтилган таклифларни ҳаётга татбиқ этиш учун уни яна бир йилга раисликда қолдириш мумкин бўлганда эди, деб ўйладим. Агар у қарши бўлмаса, биз келгуси йили унинг таклифларини амалга оширамиз. Бу таклифлар жуда муҳим ва ақлли”, деган Лукашенко.
Президент Шавкат Мирзиёев буни қўллаб-қувватлаб, Ўзбекистон келгуси йили МДҲда ҳамраис бўлишини ва барча таклифлар биргаликда амалга оширилишини айтди. 2021 йилда МДҲда Беларусь Республикаси раис бўлади.
Саммитда Президент Мирзиёев МДҲ иштирокчи-давлатлари раҳбарларига қуйидаги таклифлар билан мурожаат қилди:
• МДҲ доирасида "Электрон савдони" ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси"ни қабул қилиш;
• Саноат кооперация комплекс дастурини ишлаб чиқиш – бунда гап агросаноат сектори, автомобилсозлик соҳаси, электротехника, енгил ва озиқ-овқат саноати, фармоцевтика ва бошқа устувор йўналишларда ҳамкорликдаги кластерларни ташкил этиш хусусида бормоқда;
• Транспорт йўлакларининг рақобатбардошлигини ошириш, техник регламент ва стандартларнинг ўзаро уйғунлиги, ўзаро келишилган тариф сиёсатини юритиш ва ўзаро имтиёзлар берилиши – транспорт соҳаси олдида турган муҳим вазифалардир;
• ўзаро авиапарвозларни имкон қадар қисқа вақтларда, барча санитар талабларга риоя қилинган ҳолда қайта тиклаш.
LiveБарчаси