Мирзиёев раислигида МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси бошланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги йиғилиши бошланди. 

Унда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев, Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Қирғизистон Республикаси парламенти раиси – Президент вазифасини вақтинча бажарувчи Талант Мамитов, Молдова Республикаси Президенти Игорь Додон иштирок этмоқда. 

Саммит кун тартибидан МДҲ доирасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг барча йўналишларида, шунингдек, янги хатар ва таҳдидларга қарши биргаликда курашиш соҳасида кўп қиррали муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболларини баҳолаш масалалари ўрин олган.

Мажлисда делегациялар раҳбарлари МДҲни 2030 йилгача бўлган муддатда янада ривожлантириш концепцияси лойиҳасини ва уни амалга ошириш режасини кўриб чиқадилар. Ушбу ҳужжатларда ҳамкорликнинг яқин ва ўрта муддатли истиқболдаги стратегик мақсадлари ва асосий тадбирлари белгиланган.

Учрашув якунида Бирлашган Миллатлар Ташкилотига асос солинганининг 75 йиллиги муносабати билан ҳамда халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнотлар, шунингдек, Ҳамдўстлик фаолиятининг турли жиҳатларига доир, шу жумладан, 2021 йилда Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказиш жойи тўғрисидаги қарорлар қабул қилиниши режалаштирилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев МДҲ саммити

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг